Бизнинг мақсад

Бизлар изда ишлаб чиқарилаётган штампланган автотранспорт воситалари қисмларидан ташкил топаётган автоулов эгаларининг ҳаёт даражасини янада сифатлироқ поғонага олиб чиқиш, ҳавфсизлигини таъминлаш ва маҳсулотларимизни кенг тарқатишга интиламиз. Бизнинг мақсадимиз –бу асосий ундовчи куч ва корхонамиз равнақидир. У бизнинг ташқи бозорда ўрнимизни ва вазифларимизни шакллантиради. Умумий корпоратив тамоил бизларни бирлаштиради.

Бизнинг вазифамиз

Биз ўз истъемолчиларимиз учун штампланган автоулов қисмлари ва компонентлари бозорида ҳамёнбоп нархларда узоқ муддат хизмат қилувчи сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз ва акционерларимизга барқарор фойда келтириш, ходимларимиз ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва тадбиркорлагимиз қийматини ошириш билан бир қаторда Ўзбекистон иқтисодиёти ва фаровонлигига ўз хиссамизни қўшамиз.

Биз тўғримизда

АЖ “Уз-СэМюнг Ко.”Қ/К ҳамфикр, ўз ишини севувчи ва акционерлар , ҳамкорлар, ҳамкасблар олдида масъулият хис қилувчи жамоадан иборат.
Бизнинг корхона –бу истеъмолчи талабларига алоҳида эътибор демакдир. Бизлар ўз ходимларимизни доимий равишда ривожлантириб бориш ва хамкорларимиз билан узоқ муддатли самимий алоқалар ўрнатиш орқали мукаммалликка эришамиз. Бизнинг ходимларимиз – АЖ “Уз-СэМюнг Ко.”Қ/К нинг асосий бойлигидир.Биз барча соҳада профессионализм ва ўз ишига содиқликни қадрлаб, ходимларимизга таянамиз, профессионал ўсиш ва шахсий ривожланишни қўллаб-қувватлаймиз.Биз алоҳида ва жамоавий меҳнатни ҳурмат қиламиз, ижодий ёндашувларни йўналтириб ва уларни рағбатлантириб ташаббускорлик, янгилик яратувчанликни қўллаб қувватлаймиз.Биз корхонага қобилиятли, иштиёқли, ташаббус кўрсатувчи ва ўз ишига ижодий ёндашадиганларни жалб қилимиз, жамоа рухини мустаҳкамлаш учун шароитлар яратамиз, жамоамиз профессионализмини ошириб, ҳар бир инсоннинг қўшаётган хиссасини қадрлаймиз.Ўз фаолияти довомида АЖ “Уз-СэМюнг Ко.”Қ/К янада яхши натижаларга эришишга интилмоқда, ўз ходимларидаги интилишлар ва унга эришиш санътини қадрлайди. Биз бутун салоҳиятимизни ишга солиш ва жамоа меҳнати самарадорлигини ошириш билан бирга ўз моддий ва маънавий эҳтиёжларимизни қондирган ҳолда, юқори профессионал мақсадларга эришиш учун интилмоқдамиз.

Бизнинг қадриятларимиз

– Корхона ходимлари
– истеъмолчилар садоқати
– кучли савдо белгиси
– юқори илмий-техник салоҳият
– мустахкам бизнес обрў
– ижтимоий масъулият