Акционерлик жамияти кўринишидаги Ўзбекистон- Жанубий Корея қўшма корхонаси, корхонанинг 2020 йил якунлари ва корпоратив бошқарув тизимини бахолашни ташкил этишда мустақил ташкилотни аниқлаш бўйича танлов эълон қилади. Танловда иштирок этиш учун корпоратив бошқарув Кодекси ва 31.12.2015 йилдаги акционерлик жамиятларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисидаги №9-сонли Комиссия йиғилиши баёни асосида аниқланган ташкилотлар таклиф этилади.

Тижорий таклифда қуйидаги хужжатларни ўз ичига олган бўлиши талаб этилади:

• Ташкилот тўғрисидаги қисқача резюме;
• Танлов иштирокчисининг таклифида корпоратив бошқарув тизимини бахолаш бахоси, бахолаш муддати ва бошқа маълумотлар акс этган бўлиши;
• Иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувохномаси нусхаси, тегишли лицензия ва малака сертификати ва аттестати нусхалари;
• Корпоратив бошқарув тизимини бахолашда иштирок этувчи мутахассислар тўғрисида маълумот (резюме), ҳамда уларнинг малакасини тасдиқловчи аттестат нусхаси;
• Танловда иштирок этувчи тижорий таклифлар 2021 йил 29 июн санасига қадар қабул қилинади.

Танлов жараёнида корхона учун энг яхши таклифни тақдим этган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Маълумот учун тел: +998 74 222 40 68 ёки +998 94 105 16 41

Танловда иштирок этиш учун тижорий таклифларингизни корхоанинг info@uzsmg.uz ёки u.usmankhodjayev@uzsmg.uz электрон почта манзилига 2020 йил 29 июнь санасига қадар юборишингиз сўралади.