«Уз-СэМюнг Kо.» акциядорлик жамиятининг навбатдан ташқари уставга ўзгартириш масаласи юзасидан навбатдаги акциядорлар умумий йиғилишини ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорлар умумий йиғилиши 2022 йил 27 июн куни соат 16-00 да Андижон шахри, Сой кучаси 5 уйда ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 27 июнь куни соат 15-30 да бошланади.
Умумий йиғилишга қатнашиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 22 июн холатига тузилади.
Умумий йиғилиш хақида қўшимча маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги телефонга мурожаат қилиш мумкин

(74) 222 40 79

Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби қуйидагилардан иборат:

1. Хисоб комиссиясининг сон ва персонал таркибини тасдиқлаш.
2. Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
3. Ижро органи рахбарининг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари хамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича йиллик бизнес режасининг асосий параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш.
4. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари хамда қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш.
5. Тафтиш комиссиясининг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича хисоботини тинглаш.
6. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
7. «Уз-СэМюнг Kо.» акциядорлик жамияти Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бохоловчи томонидан бахолаш натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолиятининг якунлари буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижа(фойда ва зарар)лар хисоботларини тасдиқлаш.
9. 2021 йил натижалари бўйича жамиятнинг фойда(зарар)ларини тақсимлаш тартибларини тасдиклаш.
10. Танлов натижалари бўйича жамият ижро этувчи органи рахбарини сайлаш.
11. акциядорлик жамияти томонидан жамият Кузатув кенгаши аъзолигига кўрсатилаётган номзодларни тасдиқлаш.
12. “Узавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан жамият тафтиш комиссияси аъзолигига кўрсатилаётган номзодларни тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича тузилган молиявий хисоботларини молиявий хисоботларнинг халқаро стандартлари, халқаро аудит стандартлари бўйича текширувдан ўтказиш учун ташқи аудиторлик корхонасини танлаш ва улар хизматининг белгилаш.
14. Жамиятнинг 2022-2022 йиллар учун аффилланган шахслари ва аффилланган шахслар билан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.
15. Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битим ва аффилланган шахслар билан бўлган битимларни аниқлаш.
16 . 2022 йил учун бизнес-режага узгартиришларни тасдиқлаш
17. Ижро органи учун КПИ Низомини тасдиқлаш .

Умумий йигилишда қатнашиш учун ўз вакилингизни амалдаги тартиблар асосида, расмийлаштирилган ишончнома билан жўнатишингизни сўраймиз.
Умумий йиғилишга тайёргарлик бўйича маълумотлар билан Андижон шахри Сой кўчаси 5А уй «Уз-СэМюнг Kо.»АЖда танишиш мумкин.

«Уз-СэМюнг Kо.» акциядорлик жамияти
Кузатув кенгаши
Телефон: (74) 222 40 79.