AJ “Uz-SaeMyung Cо” қўшма корхонаси бошқарув раисиниг

МУРОЖAAТИ

Ҳурматли ҳамкасблар ва ҳамкорлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат ва жамият бошқарувининг турли соҳаларидаги корруциявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Шу муносабати билан корхонамизда ҳам “Корруцияга қарши курашиш сиёсати”, “Одоб-ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” каби 15 дан ортиқ корруцияга қарши курашишга қаратилган ички меъёрий ҳужжатлар ва тартиб-қоидалар қабул қилинди.

Шунингдек, бизнес муносабатларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, корруцияга қарши курашишда превентив чораларни кучайтириш ва мазкур йўналишдаги билимларни ошириш мақсадида ISО 37001:2016 халқаро стандарти талаблари босқичма-босқич амалиётга татбиқ этилмоқда.

Жамоамиз билан Ўзбекистон халқи ва ҳамкорларимиз олдидаги корхонамизга юкланган масъулиятни англаган ҳолда корруциянинг ҳар қандай кўриниши ва ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича барча саъй ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

AЖ «Uz-SaeMyung Cо»  қўшма корхонаси ўз навбатида, ўз зиммасига олган мажбуриятларни виждонан бажарилиши ва қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини кафолатлайди.

Барчани, айниқса ҳамкасб ва ҳамкорларимизни иш юритишда халқаро стандартларга ҳамда корруцияга қарши тамойилларга риоя қилишга ва шубҳа туғилган тақдирда, эҳтимолий қонунбузарликлар ҳақида бизга хабар беришга яна бир бор чорлаб қоламиз.

Ҳурмат билан, Корхона бошқарув раиси