Ички аудиторлик малака сертификатига эга жисмоний шахслар диққатига!
Ўзбек Корея ҚК “Уз-СэМюнг Ко” акциядорлик жамияти ички аудиторлик хизмати аудитори лавозимига ички аудиторлик малака сертификатига эга жисмоний шахсларучун танлов эълон қилади:
Ички аудитор хизмати аудиторига қуйидаги минимал талаблар қўйилади:
– Ички аудиторнинг малака сертификатига (сертификат хар йиллик малака ошириш курсларидан ўтганлигини тасдикловчи Гувохномалар билан тасдикланган холда) эга бўлиши;
– Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;
– Охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (ёхуд Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида муаълимлик) иш стажига эга булиши;
– Microsoft Offiсe дастурларида, шунингдек 1-С Бухгалтерия дастурида (камида фойдаланувчи сифатида) ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Танловда қатнашишни ҳохловчилар ўз ҳужжатларини 2021 йил 07 сентябргача жамиятга шахсан келтириб беришлари, шунингдек почта орқали ёки электрон почта орқали юборишлари мумкин.
” Ўзбек Корея ҚК “Уз-СэМюнг Ко” акциядорлик жамияти  Ички аудиторлик хизматига аудитор танлаш ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг жамият кузатув кенгашининг яқин орада ўтказиладиган мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатларни юбориш учун Манзил:170105, Андижон ш., Сой 5а
Tелефон/факс: (74) 222-40-68
Жамият корпоратив веб сайти:www.uzsmg.uz
Электрон почта манзил: info@uzsmg.uz