Андижон шаҳридаги АЖ  “ЎзСэМюнг Ко” қўшма корхонаси , ЎзССВнинг 2012 йил 10 июлдаги №200-сонли буйруғига асосан корхона ходимларини 2024 йил  май ойида даврий  тиббий кўрикдан  ўтказиш учун тиббий даволаш-профилактика муассасалари ўртасида танлов эълон қилади.

Тижорий таклифлар жорий йилнинг 30.04. 2024 санасигача қабул қилинади.

Тиббий кўрик ўтказиш учун талаблар иловада келтирилган.

 

 

Танлов талаблари:

  1. Тиббий муассаса ЎзССВ нинг №200 буйруғи билан тиббий       кўрик ўтказиш учун  лицензияга эга  бўлиши.
  2. Даврий тиббий кўрик ўтказиш сохасида камида 5 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган бўлиши.
  3. Ишчи ходимлари 1000 кишидан кам бўлмаган корхоналарда даврий тиббий кўрик ўтказган бўлиши.
  4. Даврий тиббий кўрикда қатнашувчи шифокорлари малакали ва иш стажи 5 йилдан ортиқ бўлиши.
  5. Шифокорлари ишлаб чиқариш шифокори малакасига эга бўлиши.
  6. Касб касалликлари (профпатолог) бўйича шифокор бўлиши.
  7. Тиббий кўрик корхона худудида ўтказилиши.
  8. Тиббий кўрик ўтказиш муддати корхонанинг ишлаб чиқаришига тўсқинлик қилмаган холатда ўтказилиши.
  9. Тиббий кўрик ўтказиш давомийлиги корхона томонидан белгилаб берилади.

 

Даврий тиббий кўрик ўтказувчи шифокорлар ва тахлиллар рўйхати:

  1. Невролог
  2. Офтальмолог
  3. ЛОР.
  4. Хирург
  5. Терапевт
  6. Дерматолог
  7. Экг
  8. Умумий қон тахлили
  9. Флюрография

 

 

Маълумот учун +998 91 291 86 13 рақамига қўнғироқ қилинг.